Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 103-ўйинини ўтказади

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Осиё Чемпионлар Лигаси-2021нинг биринчи турида турнирдаги 103-баҳсда майдонга тушишади.

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 102 беллашув ўтказиб, 47 ғалаба, 19 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган ("Ал Ҳилол" билан ўтган йилги ўйинлар ҳисобдан чиқариб ташланган). Рақиб дарвозасига 143 тўп киритиб, дарвозасидан 129 гол қўйиб юборган ва 160 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 19 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса жамоамиз жами 118 беллашувда майдонга тушиб, 54 ғалаба, 21 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 186 марта ишғол қилиниб, 163 гол ўтказилган.