Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Трактор"

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси-2021 гуруҳ босқичини жамоамиз 14 апрель, чоршанба куни Эроннинг "Трактор" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

БААнинг Шаржа амирлигида марказлашган ҳолда ўтказиладиган гуруҳ босқичининг 1-турида "Шерлар" мезбон сифатида майдонга тушишади. Ушбу жамоа билан 2016 йилги гуруҳ баҳсларида тўқнаш келинган. Табризда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол жамоамизга ютуқ келтирган. Табризликлар Эрон Кубоги соҳиби сифатида ушбу турнирга йўлланма олишган.

Ушбу ўйин жамоамиз учун катта аҳамият касб этади. Илк ўйинда ғалаба қозониш орқали гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб олишимиз мумкин. Ўтган мавсумда Қатарда марказлашган ҳолда ўтган мусобақадаги тажриба жамоамизга асқотишига умид қиламиз. "Трактор" жамоасини Расул Хатибий бошқармоқда.

"Пахтакор" ва "Трактор" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади.

"Тракторсози"нинг ОЧЛ учун таркиби
Дарвозабонлар
1. Муҳаммадризо Ахбари
22. Меҳди Ҳақиқат
23. Ҳабиб Фараббаси
69. Ризо Сайфаҳмади
Ҳимоячилар
3. Муҳаммадризо Хонзода
4. Ҳади Муҳаммади
14. Мейсам Темурий
15. Абулфазл Раззоқпур
34. Милад Фахриддиний
44. Эрфан Сайиди
55. Пейман Кешаварзи
77. Муҳаммад Муслимпур
Ярим ҳимоячилар
6. Акбар Имани
7. Масъуд Шожаий
8. Ҳамид Буҳамдан
10. Саман Наримонжаҳон
18. Али Фатҳи
21. Ашкон Дежага
30. Саид Васейи
38. Абулфазл Пуршеҳ
48. Муҳаммад Хуррам
67. Саид Кокаби
Ҳужумчилар
9. Пейман Бобоий
11. Меҳди Тикдари
33. Муҳаммад Аббосзода
70. Амин Асадий
99. Муҳаммад Қодирий