2003 йилнинг 11 март куни "Пахтакор" ОЧЛдаги ажойиб ғалабаларидан бирини Тошкентда 45 минг мухлис кўз ўнгида нишонлаган.
Ўшанда Чемпионлар Лигасининг янги форматдаги илк турнирида чорак финал баҳслари гуруҳ босқичи тарзида ўтказилган. "Пахтакор" жой олган гуруҳ ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтиб, Эроннинг "Пирузи", Туркманистоннинг "Ниса" ва Ироқнинг "Ал-Талаба" жамоалари билан бир даврали тизимда беллашувларга мухлислар гувоҳ бўлишган. 2-турда деярли ҳал қилувчи беллашувда "Пирузи" билан тўқнаш келган "Пахтакор" 22-дақиқада Анвар Солиевнинг боши билан урган ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Унга тўпни бурчакдан Миржалол Қосимов етказиб берган.
Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми бошланиши арафасида ўша тарихий учрашувни томоша қилинг ва яқин ўтмишнинг ижобий хотиралари оғушига ғарқ бўлинг.
Ўйинни ушбу ҳаволада томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=q0C_P9Uju-s
https://www.youtube.com/watch?v=q0C_P9Uju-s
"ПАХТАКОР" - "ПИРУЗИ" - 1:0 (1:0)
2003 йил 11 март. "Пахтакор" стадиони. 45000 томошабин.
Ҳакам: Масаёши Окада (Япония).
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Миржалол Қосимов (Владислав Кирьян, 74), Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Темур Кападзе, Алексей Николаев, Александр Крохмаль (Бахтиёр Ҳамидуллаев, 67).
"Пирузи": Давуд Фанаий, Юнус Баҳонар, Афшин Пейровани, Яҳё Голмуҳаммади, Беҳруз Раҳбарифар, Али Ансариан, Меҳди Тартар (Ориф Муҳаммадванд), Ҳамид Эстили (Паян Рафат), Пежман Жамшиди (Ҳасан Хонмуҳаммади), Муҳаммад Барзегар, Ризо Жаббори.
Гол: Солиев, 22 - 1:0.