Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурарлари

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси-2021 бошланишидан аввал жамоамизнинг ушбу мусобақадаги тўпурарлари билан таништириб ўтамиз.

Ҳозирга қадар Зайниддин Тожиев ушбу турнирда "Шерлар" сафида энг кўп гол муаллифига айланган - 13та. Игорь Сергеев ҳисобида эса 12 гол мавжуд. Анвар Солиев 9, Сервер Жепаров 8, Леонид Кошелев ва Одил Аҳмедов ҳисобига эса 7тадан тўп ёзилган. Қуйида ушбу мусобақада "Пахтакор" учун 3 ва ундан кўп гол урган футболчилар рўйхати билан танишинг.

13 - Зайниддин Тожиев
12 - Игорь Сергеев
9 - Анвар Солиев
8 - Сервер Жепаров
7 - Леонид Кошелев, Одил Аҳмедов
5 - Александр Гейнрих
4 - Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан
3 - Дилшод Шарофетдинов, Станислав Андреев, Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе.