"Пахтакор" бош мураббийи Намангандаги беллашувдан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- "Навбаҳор" билан сафардаги ўйинлар ҳамиша қийин бўлади. Айниқса бундай ҳиссиётлар остида тўп тепиш янада завқлидир. Майдон ҳолати бироз ёмон бўлгани учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Майдонга мослашишга мажбур эдик. Айрим футболчиларнинг позициясини ўзгартиришга ҳам тўғри келди. Бу ўз самарасини берди. "Навбаҳор" футболчилари ҳисобда ортда бораётганига қарамасдан охиригача курашишди. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар мадади билан мезбонлар ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштиришди. Ҳакамнинг яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим, барибир, VAR ёрдамида пенальти белгиланди. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида иккинчи марта Наманганда ғалаба қозондик. Эндиликда эътиборимизни Чемпионлар Лигасига қаратамиз. Бизни уч ҳафтадан камроқ бўлган муддатда олтита оғир ўйин кутмоқда.
Эрен Дердийокни кичик жароҳати сабаб таваккал қилишни истамадик. Қолаверса, Чемпионлар Лигаси ўйинига тайёргарлик кўриши сабабли бугун майдонга тушмади.
Бугун кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Буни мен майдон билан боғлаган бўлар эдим. Майдон чими нотекис ўсгани учун футболчиларим айрим вазиятларда тўпни қабул қилиб олиш ва узатишда хатоларга йўл қўйишди. Умуман олганда эса, шогирдларим бугун ёмон тўп суришмади. Хатоларни эса майдон сифатининг яхши эмаслиги билан изоҳлайман.