U-21 биринчилиги 5-турида "Пахтакор" ёшлари ғалабани ўйин охирида бой беришди.
"Навбаҳор" билан баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Мезбонларнинг асосий хавфли зарбалари стандарт ҳолатлардан сўнг юзага келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмасдан қолди. Танаффусдан кейин ҳужумлар сонини оширган жамоамиз 52-дақиқада ҳисобни очди. Мезбонлар посбони билан бирга-бир чиққан Пўлатхўжа Холдорхонов тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бу голдан руҳланган ёшларимиз олдинга боришда давом этишди. 70-дақиқада рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганини кўрган Аббос Эргашбоев 35 метрлардан тўпни дарвозага ошириб ташлашни уддалади - 0:2. Шундан кейин қарши ҳужумлардан бир неча вазиятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланишда футболчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. "Навбаҳор" эса охирги дақиқаларда икки бурчак зарбасидан унумли фойдаланди. Шундай қилиб, ёшларимиз сафарда ғалабани қўлдан чиқаришди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 2:2 (0:0)
6 апрель. Наманган. "Навбаҳор" кичик майдони.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, И.Носиров, И.Имомназаров, Ғ.Жўраев.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Навбаҳор": Абдуллахонов, Авилов (Лутфуллаев, 76), Ғуломжонов (Турсунов, 79), Алибоев (Орифжонов, 68), Тожиддинов (Хурсанбоев, 56), Акназаров, Баҳромов (Набиев, 85), Мирзамаҳмудов, Абдулҳаев, Ортиқов, Ҳ.Эргашбоев.
"Пахтакор": Исақов, Чобанов, Темиров (Раҳматуллаев, 46), Асқаров, А.Эргашбоев, Ирисметов, Файзуллаев (Исломов, 88), Абдураззоқов, Пўлатов, Ортиқбоев, Холдорхонов (Саримсоқов, 72).
Голлар: Холдорхонов, 51 - 0:1. А.Эргашбоев, 70 - 0:2. Лутфуллаев, 90 - 1:2. Ҳ.Эргашбоев, 90+6 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Чобанов, 90. Эргашбоев, 90+2. Пўлатов, 90+6.