Клуб янгиликлари

Навбатдаги "Дамас" соҳиби аниқланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви танаффусида "Омадли мухлис" акцияси ғолиблари маълум бўлди.

Ютуқли ўйини ғолиблари беллашувнинг танаффус пайтида аниқланди. Мавсумий абонемент ва ўйинга чипта харид қилганлар унда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. Ютуқ сифатида спорт кийимлари, футбол тўплари ва "Дамас" автомобили қўйилганди.

Асосий ютуқ саналган "Дамас" автомобили Қашқадарё вилоятидан учрашувга ташриф буюрган ишқибоз Равшан Рустамовга насиб этди.

Ғолибларни ютуқлари билан табриклаган ҳолда навбатдаги уй ўйинларимизга ишқибозларни чорлаб қоламиз.