Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида Фирдавс Норсафаров ҳакамлик қилади

Клуб янгиликлари
ПФЛ Суперлиганинг 5-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Наманганда ўтадиган ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Ушбу ҳакам чемпионат доирасида "Пахтакор"нинг тўрт беллашувида ишлаган ва уларнинг барчасида жамоамиз зафар қучган. Учрашувни бошқаришда Норсафаровга ён ҳакамлар Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади.

"НАВБАҲОР" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ассистентлари: Тимур Галеев, Зиёдулло Абдураҳмонов.
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.