"Пахтакор" ярим ҳимоячилари Суперлигада юбилей ўйинларида майдонга тушишди.
Сардор Собирхўжаевнинг "Пахтакор" учун Суперлигада ўтказган ўйинлари сони 50тадан ошди. АГМК билан баҳсда у 50-бор жамоамиз учун ўйнади. Шароф Муҳиддинов эса Суперлигада 100-ўйинини "Металлург"га қарши беллашувда ўтказди. Шароф 96 ўйинда "Насаф" учун майдонга тушган бўлса, қолган тўрт учрашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Муҳиддинов юбилей ўйинида "Шерлар" учун биринчи голини уришга ҳам эришди.