"Пахтакор" Суперлига 4-турида Тошкентда "Металлург"ни мағлубиятга учратди ва пешқадамликни давом эттирмоқда.
Аввалги баҳсларда жамоамизга ёрдам бера олмаган Алижонов, Кримец ва Аброр Исмоилов мазкур ўйин арафасида сафга қайтишди. Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган футболчиларимиз бўлим ўрталарига қадар бир неча қулай имкониятларни юзага келтиришди. Черан ва Дердийок яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олишмади. 23-дақиқада Рашидовнинг узатмасидан кейин Лобанов билан яккама-якка чиққан Дердийок ҳисобни очди. 36-дақиқада Муҳиддинов "Пахтакор" учун биринчи тўпини киритди. 30 метрлардан жарима зарбасини Шароф тепди ва тўп жонли девордаги футболчилардан бирига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди - 2:0. Биринчи бўлимга қўшилган дақиқада рақибдан Абдуллаев ҳисобни қисқартирди. Дастлабки зарбани Қувватов қайтарган бўлса-да, такрорий зарбада ҳужумчи мақсадига эришди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз бир неча вазиятлар содир этди. Рашидов, Черан, Дердийокнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Рақибнинг бир уринишидан кейин эса тўп тўсинга тегиб қайтди. 69-дақиқада Кримец рақибни туртгани сабабли майдондан четлатилди. Ўша ҳолатда Қувватовнинг бошига тепган рақиб ўйинчиси жазоланмади. Беллашув охирларида Черан икки вазиятда зарба берди, аммо унга гол уриш насиб этмади. 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолган "Шерлар" кетма-кет тўртинчи ютуқни нишонлашди.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 2:1 (2:1)
2 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, Д.Тиллоев, Ш.Йўлдошев, Т.Суюнов.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: А.Давиденко.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев, 57), Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Муҳиддинов (Аброр Исмоилов, 57), Рашидов, Черан, Турғунбоев, Дердийок (Анзур Исмоилов, 71).
"Металлург": Лобанов, Тошпўлатов (Макеев, 86), Абдумажидов, Тожиев, Андреев, Исматуллаев, Темиров (Раҳматуллаев, 83), Қуттибоев, Ғофурбеков, Тошқўзиев, Абдуллаев (Нагаев, 77).
Голлар: Дердийок, 23 - 1:0. Муҳиддинов, 36 - 2:0. Абдуллаев, 45+3 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Лобанов, 25. Тожиев, 27. Абдуллаев, 30. Қуттибоев, 54. Қувватов, 90. Черан, 90+4.
Четлатиш: Кримец, 69.