"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Рақибда деярли голдан ташқари деярли бошқа вазият бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда қизил карточка олганимизга қарамасдан, ғалабани сақлаб қолдик.
Апрель ойида бизни катта ва қийин учрашувлар кутмоқда. Кучли рақиблар билан ўйинларда барча футболчиларга имконият берилади. Ёш футболчилардан айримлари ўзларини кўрсатиб улгуришди. ОЧЛ уларга тажрибаларини ошириш учун ажойиб имконият.
Қизил карточкалар, асабий ҳолат кузатиладиган ўйинларда эҳтиёткор бўлиш керак. Кримец қизил олган вазиятда оддий ўйин ҳолати эди. Ўтган йили ОЧЛда иккита қизил карточка олганимиз ёдимда. Мана шундай вазиятлар ўзига хос сабоқ бўлади.
Рақиб яхши прессинг қилди, тактик жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Ўйиндан қониқдим. Захирадан майдонга тушганлар ҳам яхши таассурот қолдирди. Ҳар доим ҳаракатда бўлишимиз керак. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай оламиз.