U-21 биринчилиги 4-турида ёшларимиз "Металлург"дан устун келди.
Ўйинда рақибга нисбатан ҳужумкорроқ футбол намойиш қилган ёшларимиз устунликдан самара чиқара олишди. Биринчи бўлим ўртасида Диёр Холматов томонидан киритилган ягона тўп жамоамизга ғалаба келтирди. Иккинчи бўлимда бир неча қулай вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади. Холдорхоновнинг пенальтидан тепган тўпини меҳмонлар посбони Вагин қайтариб юборди. Шунингдек, ушбу дарвозабон бир неча вазиятда "Металлург"ни муқаррар голдан қутқарди.
Тўрт ўйинда етти очко тўплаган "Пахтакор" мавсумдаги иккинчи муваффақиятини нишонлади.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0 (0:0)
1 апрель. Қибрай. 42 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Суюнов, А.Галеев, Д.Ятсенко, С.Назаров.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
"Пахтакор": Суюнов, Чобанов, Холматов (Исломов, 89), Асқаров, Эргашбоев, Ирисметов (Жабборов, 90+5), Файзуллаев, Саримсоқов (Аноров, 46), Абдураззоқов, Ортиқбоев, Холдорхонов (Раҳматуллаев, 71).
"Металлург": Вагин, Мирабдуллаев, Ҳожибеков, Азизбоев (Қудратиллаев, 46), Неъматжонов, Тоиров (Қўчқоров, 70), Салоҳиддинов, Эргашев (Шавқиев, 46), Раҳимов, Субҳонов, Бозоров (Шарипов, 46).
Гол: Холматов, 24 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Неъматжонов, 20. Ҳожибеков, 22. Эргашев, 32. Ортиқбоев, 44. Шавқиев, 48. Қудратиллаев, 71.
Четлатиш: Ҳожибеков, 78.