Клуб янгиликлари

"Пахтакор" титул ҳомийлигига танлов эълон қилинди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футбол клуби титул ҳомийлиги учун танлов эълон қилади.

Ўзбекистоннинг энг кўп совринларни қўлга киритган ва машҳур жамоаси либоси, стадиони ва расмий ҳудудларида бизнеси ва хизматларини реклама қилишни хоҳлаган компанияларни ҳамкорликка чорлаймиз. Бунда сизнинг рекламангиз нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари ва бутун Осиё бўйлаб тарқалади. Жамоамиз Чемпионлар Лигасининг деярли мунтазам иштирокчиси саналади. Бизнесингизни ривожлантириш Ўзбекистон ва халқаро бозорни реклама билан қамраб олиш сизга асқотиши табиий. Қолаверса, стадион таблоси ва электрон реклама баннерлари жойида ҳам бу тарғибот амалга оширилади. "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистон ва Осиё давлатларида тўғридан-тўғри кўрсатиб борилиши эса рекламангизни миллионлаб инсонлар кузатиши мумкинлигини билдиради.

"Пахтакор" футбол клуби титул ҳомийсига айланиш истагидаги талабгорлар компанияси ҳақида маълумотни info@pakhtakor.uz электрон почтасига жўнатишлари мумкин. Биз ўз бизнес таклифимизни сизга юборамиз.

"Пахтакор" титул ҳомийсига айланишдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Биз билан юқори чўққилар сари қадам ташланг!

Мурожаат учун телефон: +99890 3510220