"Пахтакор" футзал жамоаси олий лига 14-турини "Навбаҳор" устидан йирик ғалаба билан бошлади.
Ўйиннинг биринчи бўлимида наманганликлар жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга уринишди. Футзалчиларимиз фақат бўлим охирида ҳисобни ўзлари учун қулай ҳолатга олиб келишди. Иккинчи бўлимда эса ҳужумкорликни оширган "Пахтакор" кетма-кет рақиб дарвозасини ишғол қилиб, беллашувда 11:3 ҳисобида ютуққа эришди. Шавкатов уч бор, Фахриддинов икки марта тўп киритди. Шунингдек, Усмонов, Абдувалиев, Мустафоев, Ражабов, Шобаҳромов ва Жўраев ҳисобига биттадан гол ёзилди.
Эртага турдаги иккинчи ўйин "Ўзбекистон" спорт мажмуасида АГМКга қарши соат 13:30да бошланади.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 3:11 (1:3)
Голлар: Мамажонов 6, Ғаниев 27, Тошмирзаев 40 - Фахриддинов 3, 26, Шавкатов 19, 25, 37, Усмонов 20, Абдувалиев 28, Мустафоев 36, Ражабов 38, Шобаҳромов 39, Жўраев 40.