Жамоамиз иштирокидаги тарихий учрашувлар видеосини тўлиқ форматда эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
Бу сафар 2002 йил Ўзбекистон Кубоги финалида рўй берган ўзбек классикосини томоша қилишингиз мумкин. "Нефтчи"га қарши кечган финал кубок финалларидаги энг даҳшатли тўқнашувлардан бири сифатида эътироф этилади. Дастлаб тезда икки тўп фарқи билан олдинга чиққан "Пахтакор" худди шу тарзда охирги дақиқаларда икки тўп ўтказиб юборади. Қўшимча бўлимларда эса ғалаба қўлга киритилади. Яқин ўтмишнинг юлдузлари ҳаракатларидан баҳраманд бўлинг. Леонид Кошелев, Александр Гейнрих, Акмал Холматовнинг ўйини мухлисларимизни яна бир бор ўша кунга қайтарса ажаб эмас. Бу финалдан шунчаки завқланинг!
Ўзбекистон Кубоги-2002. Финал.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 6:3 (2:1)
2002 йил, 9 август. "Пахтакор" стадиони. 25000 томошабин.
Ҳакам: Рустам Саидов.
Голлар: Гочгулиев 2, 115-пен, Лебедев 3-авт, 110-авт, Кошелев 70, Тожиев 118 - Ни 14, Қурбонов 84, Холматов 90+2.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Виталий Жалилов, Қайрат Ўтабоев, Леонид Кошелев (Баҳодир Сейткамолов, 118), Владислав Кирьян, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих (Зайниддин Тожиев, 61), Анвар Солиев, Немаътилло Қуттибоев (Темур Кападзе, 75).
Бош мураббий: Виктор Жалилов.
"Нефтчи": Георгий Забиров, Равшан Маталиев, Темур Ҳамидов (Сойиб Аҳмедов, 76), Абдумажид Тоиров, Акмал Холматов, Мансур Саидов (Нодир Усмонов, 46), Мухтор Қурбонов, Сергей Лебедев, Сергей Ни, Анвар Бердиев, Умид Исоқов (Рустам Дўрмонов, 78).
Бош мураббий: Юрий Саркисян.
Огоҳлантиришлар: Саидов, 19. Солиев, 48. Тоиров, 49. Бердиев, 105. Забиров, 115.
Ўйинни ушбу ҳаволада томоша қилинг: