Олмалиқда АГМК билан кечган беллашувдан кейин ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффус юзага келди.
Асосий таркиб вакиллари уч кун дам олгач, душанба кунидан машғулотларга қайтишади. Бир неча футболчиларимиз терма жамоалар йиғинида иштирок этишади. Навбатдаги расмий ўйинни "Пахтакор" 2 апрель куни Тошкентда "Металлург"га қарши Суперлиганинг 4-тури доирасида ўтказади.
Март ойидаги ўйинларимиз эса якунланди. Тўрт ўйиннинг барчасида "Шерлар" ғалаба қозонди. Суперкубокда бир, Суперлиганинг уч ўйинида жамоамиз рақиблардан устун келди.