Олмалиқда АГМК устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Икки турли хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, вазиятлар юзага келтирдик. Чиройли ҳужумлар ташкил қилиб, яхши голлар уришга эришдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ўз тарафимизда ўйнадик. Кучли шамол узатмаларга таъсир қилди. Мезбонлар бир неча имкониятларга эга бўлишди. Умуман олганда, ўйиндан қониқдим. Биз баҳсни назоратимизга олдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.