Мазкур беллашувда Питер Хюистра уч нафар футболчининг хизматидан кичик жароҳат сабаб фойдалана олмади. Кримец, Алижонов ва Аброр Исмоилов ўйинни ўтказиб юборди. Ўтган турдаги таркиб билан солиштирганда Кримец ўрнида Анзур Исмоилов пайдо бўлди. "Шерлар" баҳсни фаолроқ бошлашди ва гол ургунга қадар икки кескин вазиятни яратишди. Собирхўжаевнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолган бўлса, Турғунбоевнинг уринишига аниқлик етишмади. Азиз ўз мақсадига 27-дақиқада эришди. Бурчадан Рашидов оширган тўпни Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади ва "Пахтакор" учун биринчи голини урди. Олти дақиқадан сўнг Азиз ўз ҳисобига энди голли узатмани ёзиб қўйди. Қарши ҳужумда рақиб ҳимоячисини алдаб ўтган ярим ҳимоячи тўпни қулай ҳолатда турган Дердийокка оширди. Эрен эса деярли яккама-якка вазиятдан хотиржамлик билан фойдаланди - 0:2. Бўлим охирида Қувватов жамоамизни муқаррар голдан қутқарди. У яқин масофадан Касьян тепган тўпни қайтариб қолди.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" хотиржамроқ ўйнаб, кўпроқ эътиборни тўпни сақлаб туришга қаратди. Мезбонларда эса қулай имкониятлар юзага келди. Фортеснинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни ушлаб олган бўлса, Ғофуровнинг уриниши ноаниқ чиқди. Бир вазиятда Анзур Исмоилов тўпни қайтариб юборди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Чераннинг ажойиб узатмасини Йўлдошев голга айлантирди. Иброҳимҳалилнинг жуда кучли зарбасидан кейин ҳисоб йириклашди - 0:3. "Пахтакор" Суперлигада уч ўйинда учтадан гол урди ва юз фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилмоқда.
АГМК - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
18 март. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 3012 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, А.Расулов, А.Сидоров, Л.Долимов.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: Б.Арипов.
АГМК: Султонов, Сулаймонов, Отахонов, Йўлдошев, Комилов, Жокич, Қосимов (Шоаҳмедов, 72), Турсунов (Умаров, 79), Фортес, Ғофуров, Касьян (Полвонов, 67).
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Йўлдошев, Собирхўжаев (Иминов, 87), Муҳиддинов, Рашидов (Эркинов, 69), Черан, Турғунбоев, Дердийок (Темиров, 87).
Голлар: Турғунбоев, 27 - 0:1. Дердийок, 33 - 0:2. Йўлдошев, 90+1 - 0:3.
Огоҳлантириш: Эркинов, 86.