U-21 биринчилиги 3-турида "Пахтакор" ёшлари ўйиндаги устунликдан самара чиқара олишмади.
АГМК билан баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. 15-дақиқада мезбонлардан пенальтидан Аблаевнинг урган голи эвазига олдинга чиқиб олишди. Қўшиб берилган дақиқада ҳимоячи Миркомил Абдураззқовов боши билан майдон эгалари дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимда ёшларимиз тўлиқ устунликка эга бўлишди ва кўплаб голли вазиятларни юзага келтиришди. Бироқ 4-5 ҳолатда жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмаган жамоамиз якунда мағлубиятга учради. Мезбонлар тарафидан берилган зарбани қайтаришда Боймуродов хатога йўл қўйди ва бу гол билан тугади. Шу тариқа "Пахтакор" ёшлари ушбу беллашувда мағлуб бўлишди.
АГМК - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:1)
17 март. Олмалиқ. "Металлург" стадиони. 47 томошабин.
Ҳакамлар: Л.Долимов, Ҳ.Ўролов, Д.Абдуғаниев, А.Саидов.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
АГМК: Мирзаев, Отахонов (Бусинов, 46), Аблаев, Гадоев (Н.Абдураззоқов, 46), Жалолов, Абдуғаниев, Неъматхонов, Холмўминов (Мўминов, 85), Жумабоев, Абдухолиқов (Муҳаммаджонов, 73), Интиқбоев (Раҳимов, 78).
"Пахтакор": Боймуродов, Асқаров, Эргашбоев, Аноров, Раҳматуллаев, Файзуллаев, Жабборов (Солижонов, 62), М.Абдураззоқов, Ортиқбоев, Мифтахуддинов, Холдорхонов (Абдусаломов, 86).
Голлар: Аблаев, 15-пен - 1:0. М.Абдураззоқов, 45+1 - 1:1. Н.Абдураззоқов, 90+2 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ортиқбоев, 14. Неъматхонов. 43. Солижонов, 63. Интиқбоев, 73.