ПФЛ Суперлиганинг 3-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
АГМКга қарши ўтадиган муҳим баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 18 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 14 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Жорий мавсум у Ўзбекистон Суперкубоги учун Самарқандда ўтган учршувни бошқарган ва унда "Шерлар" ютуққа эришганди.
Агишевга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Александр Сидоров ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Лочин Долимов ишлайди.
АГМК - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Абдуҳамидилло Расулов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Лочин Долимов (Андижон).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов (Тошкент).
Комиссар: Бекзод Арипов.