Клуб янгиликлари

Аламли мағлубият


7-турда рақибдан ҳар жабҳада устунлик қилган жамоамиз якунда аламли мағлубиятга учради.

Ўйин давомида хавфли вазиятларни футболчиларимиз кўпроқ содир этишди. Андреев учрашув бошида пенальтидан фойдалана олмаган бўлса, кейинроқ Каримовнинг зарбасига аниқлик етмади. 25-дақиқада Ҳошимовни қўполлик ишлатди деб ҳисоблаган Намозов пенальти белгилади ва бундан Бикмаев фойдаланди - 0:1. 35-дақиқада жарима зарбасидан сўнг Ораховац мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда Каримов, Ҳакимов, Аҳмедов, Булят ва Ораховацда гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келди, аммо зарбалар ноаниқ кетди. Рақиб биргина имкониятдан тўп киритди - Бикмаев меҳмонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:2 (1:1)
21 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1358 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Намозов - 8. М.Саидқосимов - 8,5. Р.Шояхметов - 8,5.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Ораховац, Булят, Ҳошимов, А.Аҳмедов, Исматуллаев, Тожиев, Козак (Искандеров, 68), Каримов, Ҳакимов (Маҳмудҳожиев, 86).
"Локомотив": Нестеров, Зотеев, Тўхтахўжаев, Коне, Мустафоев (Йўлдошев, 60), Махарадзе, Кападзе, Алибоев, Мирзаев, Бикмаев (Рўзиев, 84), Бобожонов (Туропов, 70).
Голлар: Бикмаев, 25-пен - 0:1. Ораховац, 35 - 1:1. Бикмаев, 81 - 1:2.
Фойдаланилмаган пенальти: Андреев, 9.
Огоҳлантиришлар: Козак, 18. Бикмаев, 28. Ҳошимов, 42. Махарадзе, 61. Тожиев, 77. Лобанов, 90+2. Коне, 90+2.
Четлатишлар: Тожиев, 85. Лобанов, 90+3.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?