Дастлабки дақиқалардан ташаббусга эришган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари 15-дақиқада рақиб дарвозасига уч тўп киритиб улгуришди. Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдони ташқарисидан юқори бурчакка аниқ зарба йўллаб ҳисобни очиб берди. Кейин Аббос Эргашбоев бир ҳимоячини алдаб, узоқ бурчакни ишғол қилди. Ҳисобни ҳимоячи Миркомил Абдураззоқов йириклаштирди. У жаримадан Аббос Файзуллаев узатиб берган тўпни дарвозага киритди. Меҳмонлар 22-дақиқада Жўрақуловнинг голи билан орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 37-дақиқада Холдорхонов дублини нишонлади. Бу сафар ҳам ёш ҳужумчи 18 метрлардан аниқ зарба берди.
Иккинчи бўлимда ўйинни хотиржам назорат қилган ёшларимиз ушбу натижани сақлаб қолишди ва биринчи ғалабага эришишди.
"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ" - 4:1 (4:1)
14 март. Қибрай. 54 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Ш.Мақсудов, А.Рихсибоев, Ж.Ҳусниддинов.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
"Пахтакор": Исақов, Асқаров, Эргашбоев (Ғайратжонов, 83), Аноров, Раҳматуллаев (Абдусаломов, 76), Ирисметов, Файзуллаев (Абдулазизов, 90), Абдураззоқов, Пўлатов (Мифтахуддинов, 88), Азмиддинов, Холдорхонов (Жабборов, 46).
"Машъал": Бақоев, Норқобилов, Асилбеков, Раҳимов, Расулов, Сотволдиев (Абдусаломов, 58), Турсунов (Файзуллоев, 79), Эрмаматов (Ҳамидов, 20), Жўрақулов (Маҳмудов, 58), Ҳожиев, Муинов.
Голлар: Холдорхонов, 4 - 1:0. Эргашбоев, 10 - 2:0. Абдураззоқов, 15 - 3:0. Жўрақулов, 22 - 3:1. Холдорхонов, 37 - 4:1.
Огоҳлантиришлар: Муинов, 28. Сотволдиев, 37. Пўлатов, 37. Холдорхонов, 37. Бақоев, 44. Файзуллоев, 80. Расулов, 90+2.