Клуб янгиликлари

"Машъал" билан ўйинни Шукуруллаев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 2-тури учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

Уйдаги илк ўйинимизни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Бектурсин Канназаров ва Жалғасбай Сарсенов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Достон Раҳмонов бажаради. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида икки ўйинда ишлаган. 2019 йил жамоамиз "Металлург"ни Тошкентда 2:1, ўтган йили эса сафарда АГМКни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Достон Раҳмонов (Тошкент).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
Комиссар: Рамиль Ильясов (Тошкент).