2021 йилги Суперлига мавсуми стартидан аввал "Шерлар" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари юқори лигасида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз.
Энг кўп тўп киритган футболчи Геннадий Красницкий ҳисобланади. У 102 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Ўтган мавсумда бир неча ўрин юқори кўтарилган Игорь Сергеев 101 тўп муаллифи бўлган. Учинчи поғонада жойлашган Игорь Шквирин 66 голини Ўзбекистон, 25 тўпини эса СССР чемпионати олий лигасида киритган бўлиб, унинг ҳисобида жами 91 гол мавжуд. Биродар Абдураимов 87, Анвар Солиев 86 гол муаллифи бўлган. Зайниддин Тожиев 71, "Пахтакор"да иккинчи ёшлигини бошдан кечирган машҳур Андрей Якубик 70 гол уришга эришган.
Кучли ўнликдан Александр Гейнрих, Сервер Жепаров ва Дилмурод Назаров ҳам ўрин олган.
"Пахтакор"нинг умумий чемпионатлардаги энг яхши тўпурарлари
Геннадий Красницкий 102
Игорь Сергеев 101
Игорь Шквирин 91
Биродар Абдураимов 87
Анвар Солиев 86
Зайниддин Тожиев 71
Андрей Якубик 70
Александр Гейнрих 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Игорь Сергеев 101
Анвар Солиев 86
Зайниддин Тожиев 71
Александр Гейнрих 66
Игорь Шквирин 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
Собир Ходиев 54
Миржалол Қосимов 52
Шуҳрат Мақсудов 51