U-21 биринчилигида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" билан голларга бой дуранг натижа қайд этди.
Ойбек Усмонхўжаев бошчилигида ушбу мавсум ёшлар жамоасининг ўзагини 2002-03 йилларда таваллуд топган футболчилар ташкил этишади. "Насаф" билан кечган дастлабки баҳсда жамоалар ҳужумкор футбол намойиш қилишди. Хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирган ёшларимиз улардан самара чиқаришда хатоларга йўл қўйишди. Ўйин давомида ҳисобни катта кўринишга келтириш учун кўплаб имкониятлар қўлдан чиқарилди. Ҳисобни Аббос Эргашбоев очди. У Ботир Ирисметовнинг узатмасидан унумли фойдаланди. 33-дақиқада Диёр Холматовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Марлен Чобанов боши билан дарвозага йўллади. Бўлим якунида мезбонлардан Акрамов кучли зарбаси билан ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда Холдорхонов. Эргашбоев, Файзуллаев ва Ирисметовнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Мезбонлар эса ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланиб, Акрамовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Шу тариқа ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:2 (1:2)
9 март. Қарши. "Меҳнатчи" стадиони. 182 томошабин.
Ҳакамлар: И.Ильин, Э.Дониёров, А.Калинин, К.Расулов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Насаф": Сойибов, Каримов, Зоиров (Ниязметов, 68), Қосимов, Ражабов, Абдураҳматов (Ҳакимов, 62), Ҳафизов (Раҳматов, 46), Акрамов, Нуриддинов (Турсунпўлатов, 89), Турдиалиев (Мукаров, 46), Жумаев.
"Пахтакор": Исақов, Чобанов, Холматов (Саримсоқов, 46), Асқаров, Эргашбоев, Аноров, Ирисметов, Файзуллаев (Раҳматуллаев, 88), Ортиқбоев, Азмиддинов, Холдорхонов (Жабборов, 90+3).
Голлар: Эргашбоев, 13 - 0:1. Чобанов. 33 - 0:2. Акрамов, 41 - 1:2. Акрамов, 81 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Холдорхонов, 34. Асқаров, 44. Ортиқбоев, 60. Чобанов, 75. Каримов, 89. Исақов, 90.0