Клуб янгиликлари

"Насаф" - "Пахтакор" ўйинини Ильгиз Танташев бошқаради

Клуб янгиликлари

ПФЛ Суперлиганинг 1-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Мавсумнинг очилиш учрашувини ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқаради. Унга Андрей Цапенко ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Ҳозирга қадар чемпионатларда Танташев жамоамиз иштирокидаги 17 беллашувда ишлаган. Уларда 12 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Илья Ильин.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов.
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Оператор: Шохруз Хўжаев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.