Жамоамиз бирин-кетин турли рекордларни қўйишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Суперкубогида ғалаба қозониш орқали "Шерлар" юртимиздаги барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланди. Эндиликда "Пахтакор" ҳисобида 13тадан чемпионлик ва кубок, биттадан лига кубоги ва суперкубок совринлари бор. Ички турнирларда 28 та совринга эга чиққан жамоамиз бу борада ҳам рекордчи саналади. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил "Пахтакор" Ўзбекистонда требл қайд этган биринчи жамоага айланганди.