"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти якшанба куни "Пахтакор" стадионида жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди.
Унда жамоа бош мураббийи Питер Хюистра, спорт директори Жаъфар Ирисметов, стратегик ривожланиш бўйича директор ўринбосари Аваз Муталов иштирок этди. Йиғилишда мухлислар жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги, трансферлар, жамоанинг жорий мавсум учун мақсадлари, мухлисларга шароитлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларни клуб раҳбариятига йўллашди ва бу борада ўзлари учун муҳим маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, 2021 йил "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаш туриш борасида ўз фикрларини билдиришди. Клуб раҳбарияти ҳам ишқибозларнинг жамоа учун жон куйдиришига миннатдорчилик билдириб, мухлислар билан бундай мулоқотларга доим тайёр эканини билдирди.