Клуб янгиликлари

Назорат баҳсида "Қизилқум" билан голсиз дуранг

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" стадионида жамоамиз "Қизилқум"га қарши назорат ўйини ўтказди.

Беллашувда Питер Хюистра деярли икки таркибни синовдан ўтказди. Элдор Суюнов ва Иброҳимҳалил Йўлдошев кичик жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборди. Футболчилар жисмоний жиҳатдан ҳали тўлиқ тайёр ҳолатга етиб улгурмагани сабабли мураббийлар имкон борича юкламани бир хил тақсимлашга уринишмоқда. Баҳс давомида ҳар икки жамоа бир неча кескин вазиятларни юзага келтирди, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди. Шу тариқа учрашувда ҳисоб очилмади.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" 0:0

"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Азмиддинов, 60), Анзур Исмоилов (Аъзамов, 46), Кримец (Чобанов, 60), Сайфиев (Муҳиддинов, 60), Ҳамробеков (Иминов, 60), Аброр Исмоилов (Собирхўжаев, 60), Турғунбоев (Розиев, 60), Черан (Темиров, 60), Рашидов (Эркинов, 60), Дердийок (Симо, 46).