Футзал бўйича олий лига 11-тур 2-кунида "Пахтакор" АГМКга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйин мобайнида тўлиқ устунлик қилган жамоамиз кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Номдор рақибни бутун учрашув давомида чуқур ҳимояда ўйнашга мажбур қилган футзалчиларимиздан омад юз ўгирди. Бир неча вазиятларда улар деярли бўш қолган дарвозани ҳам ишғол қила олишмади. Рақиб эса кам сонли ҳужумларидан иккитасини голга айлантирди. Мағлубиятга қарамай, "Пахтакор" ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоамиз АГМКдан 2 очкога ўзиб кетган.
Эртага 11-турнинг якуний ўйинида "Навбаҳор" билан баҳс ўтказилади.