Дубайдаги йиғинда иккинчи назорат ўйинида "Пахтакор" Россиянинг энг совриндор жамоаси "Спартак" билан баҳс олиб борди.
Питер Хюистра мазкур ўйинда ҳам икки бўлимда таркибдаги барча футболчиларни синаб кўрди. Жамоамиз 7-дақиқада ҳисобни очди. Эркинов жарима майдонига ёриб кирган вазиятда унга нисбатан Жиго қўполлик ишлатди. Пенальтидан эса Черан унумли фойдаланди. Шундан кейин устунлик москваликлар тарафига ўтди. Бакаев, Педро Роша ва Хендрикссоннинг аниқ уринишларидан кейин Суюнов тўпни қайтарди. Азмиддинов эса яқин масофадан боши билан ноаниқ зарба берди. 30-дақиқада Крал 22 метрлардан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Биринчи бўлимда ушбу натижа ўзгармади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибидаги ўзгаришлардан сўнг хавфли вазиятлар унчалик кўп содир этилмади. "Спартак"дан Соболев, Ларссон ва Мозеснинг тепган тўпларини Қувватов қайтарган бўлса, Розиев яккама-якка ҳолатда дарвозага аниқ зарба бера олмади. 87-дақиқада жарима зарбаси ўйинга киритилгач, Зобнин гол уришга эришди. Бу ўйиндаги охирги голга айланди ва "Пахтакор" иккинчи назорат баҳсида "Спартак"ка 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
"СПАРТАК" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:1)
30 январь. Дубай. "Жебел Али" мажмуаси.
Ҳакам: Душан Дмитриевич (Сербия).
"Спартак": Максименко, Жиго, Жикия, Айртон, Ешенко, Хендрикс, Крал, Игнатьев, Бакаев, Педро Роча, Понсе.
2-бўлим: Селихов, Соболев, Мозес, Ларссон, Кутепов, Зобнин, Маслов, Педро Роша, Умяров, Гапонов, Маркитесов.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Алижонов (Сайфиев, 46), Азмиддинов (Аъзамов, 46), Анзур Исмоилов (Чобанов, 62), Йўлдошев (Ҳошимов, 62), Ҳамробеков (Иминов, 62), Холматов (Собирхўжаев, 46), Эркинов (Одилов, 62), Черан (Темиров, 46), Турғунбоев (Комилов, 46), Дердийок (Розиев, 46).
Голлар: Черан, 7-пен - 0:1. Крал, 30 - 1:1. Зобнин, 87 - 2:1.