"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради.
Фаолиятини "Пахтакор" ёшлар тизимидан бошлаб, асосий жамоа сафида 4 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Ўзбекистон ва бир бор Лига Кубогида зафар қучган ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига кўчиб ўтди. Жамоалар ўртасида трансфер шартномаси расман имзоланди. "Пахтакор" таркибида Машарипов айни пайтга қадар Суперлигада 141 ўйинда 24 гол уришга эришганди. Чемпионлар Лигасида 29 беллашувда 4, мамлакат кубокларида 30 баҳсда иштирок этиб, 5 тўп муаллифига айланган.
Биз Машариповга янги жамоаси ва чемпионатда омад тилаб қоламиз. Фаолиятида кўпроқ ғалабаларга эришишини тилаймиз.