Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси: рақиблар ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Мусобақада биз билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. "Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилар. 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан жамоамиз 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаб туришибди. Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби билан 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучганмиз. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.