Клуб янгиликлари

"Пахтакор" IFFHS рейтинги бўйича Осиёда 4-ўринда!

Клуб янгиликлари

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2020 йил учун клублар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, "Пахтакор" 109 очко билан қитъамизда 4-поғонада эътироф этилди. Кучли учликдан Кореянинг "Ульсан Хёндэ" ва "Чонбук Моторс", Саудия Арабистонининг "Насср" клублари ўрин олишди. Ўнликдан эса "Ал Ҳилол", "Бейжинг Гоан", "Садд", "Персеполис", "Токио" ва "Ал Аҳли" (Саудия) жамоалари ҳам жой олишган. Жаҳон миқёсида эса "Пахтакор" 2020 йил рейтингида 85-поғонага жойлашди.