Клуб янгиликлари

"Пахтакор" иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказди

Клуб янгиликлари

Жамоамиз бугун "Жар" стадионида икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушди.

Унда Питер Хюистра айни пайтда шуғулланаётган футболчиларни синаб кўрди. Алижонов, Черан ва Аброр Исмоилов кичик жароҳат сабабли бугунги ўйинда қатнашишмади. Унда 3:1 ҳисобида 2-жамоа ғалаба қозонди. Голлар Розиев, Холматов, Дердийок ва Собиржонов томонидан урилди.

Эртага "Пахтакор" БАА йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади.

1-жамоа: Суюнов, Сайфиев, Чобанов, Исмоилов, Йўлдошев, Козак, Собирхўжаев, Розиев, Темиров, Одилов, Сергеев (Ҳошимов).
2-жамоа: Қувватов, Азмиддинов, Аъзамов, Кримец, Комилов, Ҳамробеков, Иминов, Холматов, Эркинов, Собиржонов, Дердийок (Холдорхонов).