"Пахтакор" футзалчилари олий лига 10-турида учинчи баҳсда ҳам зафар қучишди.
"Хуахин-Жиззах" билан беллашув қизғин кечди ва унда Шуҳрат Тошмедов шогирдлари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда имкониятни 1:2 натижаси билан бой берган футзалчиларимиз танаффусдан кейин ўйин суръатини ўзгартириб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4 тўп киритишди. Суннат Жўраев ва Акбар Усмонов биттадан гол урган бўлса, Фарҳод Абдумавлонов дублга эришди. Яна бир тўпни рақиб футзалчиси ўз дарвозасига киритди.
28 учрашувнинг 26тасида ғолиб бўлган "Пахтакор" 78 очко тўплаган ҳолда яқин таъқибчи АГМКдан 5 очкога ўзиб кетди.
"ПАХТАКОР" - "ХУАХИН-ЖИЗЗАХ" - 5:2 (1:2)
Голлар: Жўраев 14, Абдумавлонов 22, 38, Саъдиев 29-авт, Усмонов 38 - Жуманов 12, Нарзуллаев 16.
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Абдувалиев.
Захира: Элибоев, Ирсалиев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Маҳмудов, Ражабов, Мустафоев, Фахриддинов, Иброҳимов, Зоиров.