Жамоамиз сардори 2021 йилги мавсумни ҳам "Шерлар" сафида ўтказадиган бўлди.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Егор 2011 йилдан бери асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар Кримец Суперлигада 145 беллашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Егор Ўзбекистонда фақат "Пахтакор" сафида майдонга тушган. Ҳозиргача у 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон Кубоги ва бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлган.
Бугун Егор "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди ва 2021 йилги мавсумни жамоамиз таркибида ўтказадиган бўлди. Умид қиламизки, у жорий йилда ҳам "Шерлар" ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб, совринларга эга чиқишда давом этади.