Клуб янгиликлари

"Пахтакор" асосий таркиби эртага тиббий кўрикдан ўтади

Клуб янгиликлари

Уч ҳафталик таътилдан кейин "Шерлар" яна машғулотларга қайтиш арафасида туришибди.

13 январь куни футболчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади. Шифокорлар ва мураббийлар штаби зарур маълумотларга эга бўлгач, биринчи йиғин 14 январь кунидан бошланиши режалаштирилган. 21 январь кунигача машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилади. Сўнг жамоамиз хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай амирлигига жўнаб кетади.