"Шўртан" меҳмони бўлган жамоамиз сафарда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашув давомида ташаббус "Пахтакор" тарафида бўлди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиш учун ўнга яқин қулай вазиятлар юзага келтирилди, бироқ баъзи ҳолатларда Тожибоев, баъзан ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишга эришишди. Мезбонларнинг икки ҳужумидан бири гол билан тугади. Таран Муродов оширган тўпни дарвозага йўллади.
Танаффусдан кейин ҳам ўйин бориши ўзгармади. Майдон эгалари жонига тўсин ва устун ҳам оро кирди. 71-дақиқада Раҳмонов, 79-дақиқада Таран жамоавий ҳаракатлардаги қўпол хатолар эвазига ҳисобни йириклаштирди. Яхши ўйин намойиш этган бўлишига қарамай, "Пахтакор" Ғузорда йирик ҳисобди мағлубиятга учради.
"ШЎРТАН" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (1:0)
15 апрель. Ғузор. 7455 томошабин.
Ҳакамлар: А.Асимов – 8,8. Ш.Файзиев – 8,3. А.Буров – 8,3.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Шўртан": Тожибоев, Ғуломхўжаев (О.Каримов, 79), Отақулов, Таран (Нурметов, 81), Полвонов, Эшмуродов, Жўрабоев, Бойматов, Муродов (Раҳмонов, 65), Собирхўжаев, Нарзуллаев.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Ораховац, Булят, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Юсупов, 89), Андреев, Искандеров (Каримов, 75), Ш.Каримов (Нуруллаев, 80), Ҳакимов.
Голлар: Таран, 34 - 1:0. Раҳмонов, 71 - 2:0. Таран, 79 - 3:0.