2020 йил жамоамиз шарафини ҳимоя қилган икки футболчининг шартномаси якунига етгани сабабли ҳамкорлик тўхтатилди.
Садриддин Абдуллаев узоқ йиллик танаффусдан кейин қадрдон жамоасига қайтиб, икки мавсум мобайнида "Шерлар" сафида тўп тепди. Жароҳатлар сабабли кўп учрашувларни ўтказиб юборган Садриддин 22 баҳсда майдонга тушди.
Жавоҳир Сидиқов сўнгги икки мавсумда жами 33 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол муаллифига айланди. Ҳар икки ўйинчига жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги ишларига омад тилаб қоламиз.