Осиё Чемпионлар Лигасининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими 27 январь куни ўтказилади.
Қуръа одатдагидек ОФК қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади. Пандемия ҳолати сабабли бу йилги тадбир клуб вакилларисиз ўтиб, жараён видео орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. "Пахтакор" ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида 16-марта иштирок этади. Ҳозирча 2021 йилги мусобақанинг қандай тартибда ўтиши расман эълон қилингани йўқ.