Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Дубайда йиғин ўтказади: бўлажак рақиблар орасида "Зенит" ва "Спартак" бор

Клуб янгиликлари

14 январь куни "Шерлар" таътилдан қайтишади.

14 январь куни асосий таркиб ўйинчилари тиббий текширувдан ўтишади ва 15 январь санасидан машғулотлар бошланиши белгиланган. 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида жамоамиз Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"
"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"
"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"
"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)