Клуб янгиликлари

"Пахтакор" янги йил билан табриклайди!

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ФК кириб келаётган янги 2021 йил билан ҳамма инсонларни табриклайди. Ортда қолаётган йил клубимиз учун муваффақиятли ўтиб, ички мусобақаларда олтин дублга эришдик, Чемпионлар Лигасида чорак финалга етиб бордик.

Биз 2021 йилда ҳам жонажон Ватанимиз Ўзбекистонимизда тинчлик ва ривожланиш кузатилишини Яратгандан сўраб қоламиз. Барча соҳада ўсиш ва тараққиёт кузатилсин. Клубимиз ҳар жиҳатдан ўсишга ҳаракат қилишда, янги мақсадларни забт этиш сари интилишда давом этади.

Янги йил барчага омад келтирсин! Янги 2021 йилингиз билан, қадрли дўстлар!