Клуб янгиликлари

Элдор Суюнов "Инстат" таҳлили бўйича Суперлиганинг энг яхши дарвозабони!

Клуб янгиликлари

Футбол таҳлиллари билан шуғулланувчи "Инстат" компанияси тақдим этган маълумотлар асосида Суперлига-2020да Элдор Суюнов энг яхши дарвозабонга айланди.

Ушбу компания ўзи таҳлил қиладиган лигаларнинг ҳар бир футболчиси бўйича турли таҳлилларни жамлаган ҳолда (20дан ортиқ кўрсаткичлар) уларнинг якуний баллари - индексини эълон қилади. 2020 йилда Суперлигада ўйнаган дарвозабонлар таҳлили бўйича "Пахтакор" посбони Элдор Суюнов энг юқори балл тўплади. Унинг индекси 229ни ташкил қилган. Ундан кейинги натижалар Ўткир Юсупов ("Навбаҳор", 227), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф", 226), Санжар Қувватов ("Пахтакор", 223) ва Раҳим Давронов ("Машъал", 217)га тегишли бўлган.