"Пахтакор" ёшлари Ғузорда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
6-турда "Шўртан" меҳмони бўлган ёшлар жамоаси икки очкони қўлдан чиқарди. Учрашув бошида Саидазимов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 8 дақиқадан кейин мезбонлардан Нурметов мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда жамоамизда ғалаба қозониш учун яхши имконият юзага келди. Бироқ охирги дақиқаларда Иброҳимов пенальтидан фойдалана олмади. Шундай қилиб, "Пахтакор" ёшлари Ғузордан бир очко билан қайтди.
"Шўртан" - "Пахтакор" - 1:1 (1:1)
Голлар: Саидазимов, 10 - 0:1. Нурметов, 18 - 1:1.
"Шўртан": Раҳимов, Сатторов, Ш.Эшмуродов, Баҳромов, Комилжонов, Раҳмонов, Хурсанов, Падаров, Бўриев, Ш.Саъдуллаев, Нурметов.
"Пахтакор": Ҳ.Жўраев, Эрмаматов, Алижонов, Юсупов, Ғанихонов, Нуруллаев, Б.Саъдуллаев, Саидазимов, Ўрунов, Авилов, Йўлдошев.
Захира: Раимов, Сатторов, Маҳмудҳожиев, Г.Аҳмедов, Иброҳимов, Асқаров, Р.Жўраев.