Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз 9-турда уч ғалабага эришди

Клуб янгиликлари
Тошкентда футзал бўйича олий лига баҳсларида 9-тур ўйинлари ўтказилди.

Дастлаб кунги баҳсда "Насаф" билан майдонга тушган футзалчиларимиз қизиқарли ўтган беллашувда муҳим ютуқни қўлга киритишди. Константин Свиридовнинг бир, Акбар Усмонов ва Дилмурод Шавкатовнинг иккитадан голлари уч очко тақдим этди. Шавкатов жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол этганини таъкидлаш лозим.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 5:3 (2:1)
Голлар: Свиридов 7, Усмонов 17, 40, Шавкатов 22, 32 - Ҳалимов 16, 22, 37.

Иккинчи учрашув ҳам "Пахтакор"нинг 5:3 ҳисобидаги муваффақияти билан якунланди. Бу сафар тўплар Акбар Усмонов (иккита), Константин Свиридов, Муҳаммад Зоиров ва Феруз Фахриддинов ҳисобига ёзилди.

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 3:5 (0:3)
Голлар: Воҳидов 22, Исроилов 27, Нормирзаев 39 - Усмонов 4, 39, Свиридов 6, Зоиров 12, Фахриддинов 26.

9-турнинг якуний баҳсида "Максам-Чирчиқ" билан тўқнаш келган жамоамиз рақибдан 6:2 ҳисобида устун келди. Голлар Муҳаммад Зоиров, Феруз Фахриддинов, Акбар Усмонов, Суннат Жўраев, Машраб Одилов ва Равшан Элибоев томонидан урилди. Ушбу ғалабадан кейин 25 баҳсда 69 очко тўплаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари яқин таъқибчи АГМКни 5 очкога ортда қолдиришмоқда.

"ПАХТАКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 6:2 (1:2)
Голлар: Зоиров 10, Фахриддинов 24, Усмонов 27, Жўраев 29, Одилов 35, Элибоев 39 - Тўлқинов 10, 11.