Клуб янгиликлари

Драган Черан 26 гол билан "Пахтакор"нинг мавсум тўпурарига айланди

Клуб янгиликлари

2020 йилги мавсумда ҳам ўтган йили бўлганидек сербиялик легионеримиз "Шерлар" тўпурарига айланди.

"Пахтакор" иштирок этган уч турнирнинг барчасида Драган 26 гол муаллифи бўлди. Игорь Сергеев эса 22 тўп киритган ҳолда бу йил ҳам иккинчи тўпурарга айланди. Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок рақиб дарвозаларини 14 бор ишғол қилишга эришди. Ушбу футболчилар ҳар уч мусобақада гол уришга муваффақ бўлишди. Достон Ҳамдамов 11, Жалолиддин Машарипов эса 9 гол билан жамоамиз тўпурарлари рўйхатида кучли бешликка киришди.

Жами 13 нафар футболчи 2020 йилги мавсумда тўп киритишга эришди. 100 голдан учтасини рақиб футболчилари ўз дарвозасига киритиб қўйишган. 38 ўйиндан 33тасида "Пахтакор" рақиб дарвозасига гол уришни уддалаган.

Футболчи

Суперлига

ОЧЛ

Ўзбекистон Кубоги

Жами

Драган Черан

21

2

3

26

Игорь Сергеев

16

2

4

22

Эрен Дердийок

9

2

3

14

Достон Ҳамдамов

9

0

2

11

Жалолиддин Машарипов

6

2

1

9

Жавоҳир Сидиқов

3

0

1

4

Аброр Исмоилов

2

0

1

3

Сардор Собирхўжаев

2

0

0

2

Акрам Комилов

2

0

0

2

Шерзод Аъзамов

0

1

1

1

Асад Собиржонов

1

0

0

1

Фарруҳ Сайфиев

1

0

0

1

Диёр Холматов

1

0

0

1