Клуб янгиликлари

"Пахтакор" олтин медаллар билан тақдирланди

Клуб янгиликлари

"Шерлар"га Ўзбекистон Суперлигасидаги ғолиблик учун олтин медалларни топшириш маросими ўтказилди. 

Пойтахтимиздаги "Баҳор" ресторанида ўтган тадбирда жамоа аъзолари, мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига олтин медаллар топширилди. Маросимда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов, ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев иштирок этиб, медалларни тақдим этишди. Мавсум давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган клуб вакиллари ва жамоа аъзолари медаллар билан тақдирланди. Клуб бош директори Дмитрий Адисман Ўзбекистон футбол ассоциациясидан клуб номига ташаккурномани қабул қилди.

Ўзбек футболи афсоналари Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов жамоани навбатдаги муваффақиятли мавсум билан табриклаб, кейинги йил янада яхшироқ натижалар тилашди. Шунингдек, тадбир давомида "Пахтакор" футбол клуби ўз ҳомийлари ва ҳамкорларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. 

Championat.asia сайти томонидан 2020 йил энг яхши мураббий деб топилган Шота Арвеладзе, энг яхши футболчи Жалолиддин Машарипов ва тўпурар Драган Черанга махсус тайёрланган совринлар топширилди.