Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогида қайд этган навбатдаги рекордлари

Клуб янгиликлари

13-марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган "Шерлар" бир қатор рекордларни янгилашди.

Жамоамиз финалларда тўртинчи марта йирик ҳисобда зафар қучган биринчи клубга айланди. Бундан аввал 1993 йил "Навбаҳор" 3:0, 2002 йил "Нефтчи" 6:3 ва ўтган йили АГМК 3:0 ҳисобларида мағлуб этилганди. Бу сафар ҳам Олмалиқ клуби шундай ҳисобда таслим қилинди.

"Пахтакор" ўз тарихида 8-бор олтин дублга эришди. 2002-07 йилларда қаторасига олти бор ва 2019 йил жамоамиз ҳам чемпионат, ҳам кубокда муваффақият қозонганди. Олтин дублга жамоамиздан ташқари "Нефтчи", "Дўстлик", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари ҳам эришган.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни бошқарган хорижлик мураббийлар орасида кубокни ютган учинчи мутахассисга айланган. Унгача россиялик Сергей Бутенко ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродов кубокда зафар қучганди. Арвеладзе кубокдаги ғалабалар бўйича Агамуродовга етиб олди. Драган Черан эса Ўзбекистон Кубоги финалларида жами 5 гол урган ҳолда бу борада рекордчи саналган Анвар Солиев натижасини такрорлади.