"Қўқон-1912" билан беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.
Арвеладзе: - Ярим финалга йўл олган жамоалар чемпионатда кучли бешликдан жой эгаллашди. Мавсумни барқарор ўтказган клублар ўз кучларини кўрсатишди. Ўйинга жуда яхши ҳозирландик. Майдон биз хоҳлайдиган футболни намойиш этишга имкон бермаслигини билардик. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар бор кучларини беришди, кескин ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик, рақибга деярли имконият бермадик. Финалга йўл олдик, ютуққа ҳақли эдик. Мезбонларга эса соғлиқ, яхши ҳордиқ чиқариб, кейинги мавсумга яхши тайёргарлик кўришларини тилаб қоламан.
Кубок баҳсларини тахмин қилиш қийин. Грузияда бу йил қуйи дивизионнинг икки жамоаси финалда ўйнади.